• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 26 сентября 2025

Қозоғистонда 39 ёшли ўзбекистонлик эркак пенсионер аёлни ваҳшийларча ўлдирди

Эркак 6 йилдан ортиқ вақт давомида параноид шизофрения билан оғриганлиги сабабли жиноий жавобгарликдан қутулиб қолган.

1668
0
Иллюстрация

Қозоғистоннинг Сариағаш шаҳрида пенсионерни ўта шафқатсизлик билан ўлдирган Ўзбекистон фуқаросига ҳукм ўқилди, деб хабар бермоқда маҳаллий маҳаллий ОАВ.

Қотиллик май ойида Жибек Жоли қишлоғида содир бўлган. 39 ёшли А.Н. пенсионерни болта билан уриб, боғлаб қўйган, жабрланувчи ҳушини йўқотгач, унинг томоғини кесиб ташлаган. Шундан сўнг эркак қурбонининг қўллари ва жинсий аъзоларини кесиб ташлаган.

Судда айбланувчининг айби тўлиқ исботланган, бироқ психиатрик экспертиза эркакнинг сурункали руҳий касаллик - параноид шизофрения билан касалланганини ва 6 йилдан ортиқ рўйхатда турганини кўрсатган.

Туркистон вилояти судининг қарорига кўра, ақли норасолик ҳолатида хавфли жиноят содир этган ўзбекистонлик жиноий жавобгарликдан озод этилган.

Унга нисбатан Олмаота вилояти Талгар тумани Оқтош қишлоғидаги интенсив кузатувли ихтисослаштирилган руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаш тарзидаги тиббий чоралар қўлланилган. Марҳумнинг қариндошлари суд ҳукмидан норози бўлиб, апелляция шикояти беришган.

1668
0

Комментарии