• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 сентября 2025

Тошкентда лифтлардаги QR-кодлар фирибгарликни бир тури экани ҳақидаги хабар рад этилди — видео

Саноат хавфсизлиги қўмитаси профилактика инспектори томонидан айтилиб, ушбу кодлар фирибгарлик усули экани ҳақидаги огоҳлантиришга изоҳ берди ва QR-кодлар фақат лифтларнинг жорий ҳолатини кўрсатишини маълум қилди.

483
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Шайхонтоҳур тумани маҳаллаларидан бири профилактика инспектори томонидан лифтлардаги QR-кодлар орқали амалга оширилаётган янги фирибгарлик усули ҳақидаги видеомурожаат тарқалди. Маълумотларга кўра, бундай QR-кодларга камера йўналтирилганда гўёки вирус телефонга тушиб, шундан сўнг банк карталаридан пул ечиб олинади.

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг хабар қилишича, мазкур хабар ҳақиқатга мутлоқа тўғри келмайди. Хабар ижтимоий тармоқ орқали маълум қилинишидан олдин тўлиқ ўрганилмаган ҳамда аҳоли ўртасида нотўғри фикр шаклланишига олиб келган.

Амалдаги тартибларга асосан, республикамиз ҳудудларида хусусан, Тошкент шаҳрида ҳам лифтлар ҳолати хатловдан ўтказилиб, уларнинг техник ҳолати базаси шакллантирилган. Шунингдек, аҳолининг лифтдан фойдаланишида унинг техник жиҳатдан хавфсиз ва соз ҳолда эканлигидан хабардор бўлиши фойдаланувчиларнинг хавфсизлиги гарови ҳисобланади.

Шу маънода Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан кўп квартирали уйларнинг лифтларига ёпишитирилган QR кодли ёрлиқлар фақат ва фақат лифтдан фойдаланувчиларнинг хавфсизлиги учун хизмат қилади. QR кодли ёрлиқ орқали қўмитанинг расмий веб-сайтига (https://gov.uz/oz/cirns/pages/sanoat-radiatsiya-va-yadro-xavfsizligi-qo-mitasi-tomonidan-liftlarni-montaj-va-ta-mirlash-ishlari-bilan-shug-ullanish-xuquqini-beruvchi-ruxsatnoma-olgan-tashkilotlar) тўғридан тўғри ўтиш ва лифт ҳақида батафсил маълумот олиш имконияти таклиф қилинган. Бу ҳеч қандай фирибгарлик ҳолати эмас.

"Агар сиз ҳам мазкур ҳолатдаги каби вазиятга дуч келсангиз ёки шубҳалансангиз Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг қуйидаги 71 203 02 39 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилишингизни сўраймиз", - дейилади хабарда.

483
0

Комментарии