• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 26 сентября 2025

"Украина Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантириш тарафдори" - Андрей Сибига

Бахтиёр Саидов БМТ Бош Ассамблеяси доирасида украиналик ҳамкасби Андрей Сибига билан учрашди.

567
0

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ вазири Батиёр Саидов ўзининг Telegram'даги саҳифасида маълум қилди.

Украиналик сиёсатчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Бахтиёр Саидов билан учрашувда сиёсий мулоқотни қайта тиклаш, томонларни қизиқтирган соҳаларда икки ва кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувга эришилгани ҳақида ёзган.

"Украина Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантириш ва Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлашга интилмоқда," - деб ёзди Андрей Сибига.

Қайд этилишича, икки мамлакат ТИВ раҳбарларининг учрашуви Ўзбекистон ва Украинанинг икки давлат фаровонлиги йўлида мулоқотни чуқурлаштириш, шерикликни мустаҳкамлаш ва янги имкониятларни ривожлантиришга ўзаро содиқлигини тасдиқлади.

567
0

Комментарии