• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 сентября 2025

Шавкат Мирзиёев АҚШда меҳнат қилаётган ва яшаб келаётган ҳамюртлар билан учрашди — фото

Учрашув давомида иштирокчилар иқтисодиёт, фан ва таълимни ривожлантириш бўйича ўз таклифларини баҳам кўрдилар. Президент эса истиқболли ташаббуслар амалиётга жорий этилишини таъкидлади.

505
0

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташрифини якунлар экан, анъанага кўра, ушбу мамлакатда меҳнат ва истиқомат қилаётган ватандошларимиз, шунингдек, АҚШнинг нуфузли университетларида таҳсил олаётган "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатлари билан учрашди.

Норасмий муҳитда ўтган самимий суҳбат давомида Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар, хусусан, уларни фаол илгари суришда ватандошлар ва уларни бирлаштирувчи ташкилотларнинг иштироки муҳокама қилинди.

Учрашувда муваффақиятли тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ватандошлар ва ёшлар ўртасида мулоқот майдонини яратишга қаратилган "Ватандошларнинг халқаро бизнес марафони"га старт берилди.

Иштирокчилар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий ва таълим алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, миллий иқтисодиётнинг устувор соҳаларига АҚШнинг илғор технологияларини жорий этиш, тиббиёт, транспорт ва логистика соҳаларида инновацияларни илгари суриш, мамлакатимизда маркетплейсларни ривожлантириш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.

Давлатимиз раҳбари йиғилганларга Ватанимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорлик билдириб, айтилган барча таклиф ва ташаббуслар мамлакатимиз вазирлик ва идоралари томонидан пухта ўрганиб чиқилиши, энг истиқболлилари эса амалиётга татбиқ этилишини таъкидлади.

Ўзбекистон Президенти АҚШда "Эл-юрт умиди" стипендиатлари сони 500 нафардан ошганига алоҳида эътибор қаратди. Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва тажрибасини она юртда қўллаш учун имконият яратиш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири эканлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев талабаларга ўқишда ва келгусидаги касбий фаолиятларида муваффақиятлар тилаб, давлатимиз ёшларнинг ташаббусларига доимо очиқлиги ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, учрашув иштирокчилари Ўзбекистон етакчисига хориждаги ватандошлар ва ёшларга кўрсатилаётган эътибор, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш учун яратилаётган шароит ва имкониятлар учун миннатдорлик билдириб, Ватанимиз равнақига янада кўпроқ ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирдилар.

505
0

Комментарии