• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 сентября 2025

Сурхондарёда 15 яшар қизга уйланган йигит ва уларга никоҳ ўқиган эркакка жиноят иши қўзғатилди

Қиз 28 ёшли йигитга мажбуран эрга берилган. Уларга бир фуқаро моддий манфаат эвазига уларга шаръий никоҳ ўқиган.

1081
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, Сурхондарёда 15 яшар қиз мажбуран эрга берилгани ҳақида хабар тарқалганди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Аниқланишича, 7 август куни Денов туманида яшовчи 1958 йилда туғилган аёл вояга етмаган набираси А.Р. (2009 йилда туғилган қиз)ни мазкур туманда яшовчи М.Р. (1997 йилда туғилган эркак)га турмушга бериш маросимини ташкил қилган. https://t.me/Bolalar_ombudsmani/2840

А.Р вояга етмаганлиги сабабли М.Р. билан никоҳ қонунда кўрсатилган тартибда қайд этилмаган бўлса-да, фуқаро И.М (1950 йилда туғилган эркак) моддий манфаат эвазига уларга шаръий никоҳ маросимини ўтказган.

Мазкур ҳолат юзасидан И.М.га нисбатан ЖКнинг 125-1-моддаси, фуқаро М.Р.га нисбатан эса ЖКнинг 128-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари Денов туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан олиб борилмоқда.

1081
0

Комментарии