• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 сентября 2025

Россияда ОМОН Жалолиддин Аҳмадалиевнинг концертига бостириб кириб рейд ўтказди

Росгвардия ходимлари воқеа жойида бўлганларнинг ҳужжатларини текшириб, хизмат итлари ёрдамида уларни тинтув қилишди. Меҳмонларнинг бир қисмини зиёфатхонадан соқчилар кузатувида олиб чиқишди.

847
0
Видеодан кадр

Красноярск ўлкасининг Емеляновский туманида хавфсизлик кучлари ўзбек эстрада хонандаси Жалолиддин Аҳмадалиевнинг 600 дан ортиқ меҳмон тўпланган "Корона" ресторанида бўлиб ўтаётган концертини бузди.

Тарқалган кадрларда Росгвардия ходимлари ҳужжатларни текшириш ва хизмат итлари иштирокида тинтув ўтказаётганини кўриш мумкин. Бир гуруҳ эркаклар соқчилар кузатувида залдан олиб чиқилган.

Маълум қилинишича, Емеляновский туманида жойлашган зиёфатлар залида ноқонуний бўлиб турган чет эл фуқароларини, шунингдек, гиёҳванд моддалар савдосига алоқадор бўлиши мумкин бўлган шахсларни аниқлаш мақсадида текширув ўтказилган.

Полициячилар 620 кишини текширган, улардан 210 нафари хорижликлар бўлиб чиққан. Уларнинг ёнидан эркин муомалага чиқарилиши тақиқланган буюмлар ёки моддалар топилмаган.

Қўшимча текширув учун 26 нафар фуқаро идорага олиб келинган. Маълум бўлишича, улардан 8 таси Россия ҳудудида ноқонуний бўлган.

Полиция ходимлари Россия Федерациясида бўлиш қоидаларини бузганлик учун жами 19 та маъмурий баённома тузган. Шунингдек, сохта рўйхатга олиш бўйича 3 та жиноят иши қўзғатилган.

847
0

Комментарии