• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 сентября 2025

Наманганда 2,2 млрд сўмлик ноқонуний криптовалюта операцияларини амалга оширган фуқаролар қўлга олинди

Вилоят аҳолиси лицензиясиз бир неча ой давомида ўнлаб ноқонуний транзакцияларни амалга оширган.

399
0
Видеодан кадр

Наманган вилоятида «Хавфсиз кибермайдон» тадбири доирасида ДХХ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан криптовалюта билан боғлиқ ноқонуний фаолиятга чек қўйилди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Хусусан, Қосонсой туманида яшовчи 24 ёшли шахс қонуний лицензияга эга бўлмасдан, Binance платформасида криптоактивларни ноқонуний айланиши билан шуғуллангани учун қўлга олинди.

У 2025 йил 2 мартдан 19 майга қадар жами 542 млн сўмлик 35 та ноқонуний операция амалга оширган. Далилий ашё сифатида унинг iPhone 11 телефони мусодара қилинди.

Шунингдек, Норин туманида яшовчи 37 ёшли шахс ҳам қўлга олинди. У 2024 йил 20 майдан 29 ноябрга қадар 1 млрд 717 млн сўмлик 35 та ноқонуний операцияни амалга оширган. Далилий ашё сифатида унинг Poco F3 телефони ҳам олиб қўйилди.

Мазкур ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 278-8-моддаси 3-қисми «а» банди (криптоактивлар айланиши соҳасидаги қонунчиликни бузиш, айниқса йирик миқдорда содир этилган) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

399
0

Комментарии