• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 сентября 2025

Афғонистонда 13 ёшли бола самолётнинг балонлари орасига кириб олиб, Деҳлигача учиб келди

Парвоз 1,5 соат давом этган. Боланинг сўзларига кўра, у аслида Теҳронга бормоқчи бўлган, лекин адашиб бошқа самолётнинг шасси бўлимига кириб олган.

1125
0
X.com / Иллюстрация

Афғонистоннинг Кундуз шаҳрида яшовчи 13 ёшли бола “Kam Air” авиакомпанияси самолётининг шасси бўлимига кириб олиб, Деҳлигача келди, деб хабар бермоқда BBC. 

Нашр маълумотларига кўра, 21 сентябрь куни эрталаб у Қобул — Нью-Деҳли йўналиши рейсига яширин кирган. Парвоз 94 дақиқа давом этган. Ҳиндистонга қўнгач, ўсмир маълум вақт давомида учиш майдонида юрган, уни хавфсизлик хизмати ходимлари кўриб қолишган.

Сўроқ пайтида бола Теҳронга боришни истаганини, аммо адашиб Ҳиндистон рейсига кириб қолганини айтган.

Ўсмирнинг ёнида ҳеч қандай юк бўлмаган ва у енгил кийимда бўлган. Мутахассислар таъкидлашича, бундай шароитда тирик қолиш деярли имконсиз: парвоз баландлиги 9–12 минг метргача етади, ҳаво ҳарорати минус 50 даражагача тушади, герметизацияланмаган бўлимда эса кислород танқислиги юзага келади. Ҳисоб-китобларга кўра, шундай ҳолатларда яширин йўловчиларнинг тахминан 77 фоизи ҳалок бўлади.

1125
0

Комментарии