Хитойнинг Yutong компаниясининг 100 та электробусидан иборат биринчи партияси Қозоғистон орқали Хоргосдан Ўзбекистонга жўнатилди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури доирасида иқлим ўзгаришига мослашиш, углерод нейтраллигига эришиш ва Тошкент жамоат транспортини ривожлантириш йўналишида яшил лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида 200 та электробус ва улар учун қувватлаш ускуналарини харид қилиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Хитойнинг YUTONG BUS Co., Ltd компанияси энг яхши таклифлар танловида ғолиб бўлди. Мазкур лойиҳа Хитой Exim банки ва "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ молиявий кўмагида амалга оширилмоқда.
Қайд этилишича, барча электробусларни жўнатиш жараёнини жорий йилнинг сентябрь ойи охиригача якунлаш режалаштирилган.
Комментарии