Ўтгкан йили аҳолини тунда осойишталигини бузганлик учун жарима миқдорини 5 миллион сўмгача ошириш ҳақидаги қонун депутатлар томонилан бир ўқишда қабул қилинган эди.
Бугун бўлиб ўтаётган қонунчилик палатаси йиғилишида мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди. Муҳокамаларда депутатлар бир қатор саволларни ўртага ташлади. Айрим нормаларни қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш зарурлиги айтилди.
Қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг қонун лойиҳасини маромига етказиш мақсадида масъул қўмитага қайтарилди.
Маълумот учун, мазкур лойиҳада фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузишга йўл қўйилмайдиган вақтлар оралиғини амалдаги 7 соатдан (соат 23:00 дан 06:00 гача) 8 соатга (соат 23:00 дан 07:00 гача), дам олиш кунлари ва қонунчилик билан белгиланган ишланмайдиган байрам кунлари эса соат 22:00 дан 09:00 гача бўлган вақт оралиғига ўзгартириш таклиф этилган. Ушбу вақт оралиғида фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтирилиши белгиланган.
Шунингдек, аҳоли истиқомат қиладиган кўп квартирали уйларда шовқининг йўл қўйиладиган даражасидан ошадиган қурилиш ва таъмирлаш ишларини иш кунлари соат 09:00 дан 18:00гача амалга ошириш мумкинлиги белгилаб қўйилаётган эди.
Комментарии