• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 23 сентября 2025

ПСЖ футболчиси Усмон Дембеле "Олтин тўп"ни қўлга киритди

Дембеле асосий рақобатчиси бўлган "Барселона" футболчиси Ламин Ямални ортта қолдириб лауреатга эга чиқди.

475
0
Gettyimages

"ПСЖ"нинг франциялик ҳужумчиси Усмон Дембеле "Олтин тўп"ни қўлга киритган тарихдаги олтинчи франциялик бўлди.

Кеча, Париждаги "Шатле" театрида футбол бўйича ҳар йили дунёдаги энг яхши футболчи номинацияси ғолибини аниқлаб берадиган "Олтин тўп" совринини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Франциянинг ПСЖ клуби футбочлиси Усмон Дембеле лойиқ кўрилди ва совринни "Олтин тўп" соҳиби бўлган бразилиялик Роналдиньо қўлидан қабул қилиб олди. Дембеле ушбу мукофотга асосий рақобатчилардан бири бўлган "Барселона" футболчиси Ламин Ямални ортда қолдирди.

Дембелега қадар мукофотга франциялик Мишел Платини (уч марта), Раймон Копа, Жан-Пер Папен, Зинедин Зидан ва Карим Бензема сазовор бўлган. Тарихда олтита лауреат мавжуд. Германия ва Италияда бештадан, Англия ва Бразилияда тўрттадан "Олтин тўп" бор.

Умумий мукофотлар сони бўйича Франция Аргентина биринчи ўринни эгаллаб турибди, унда Лионел Месси 2009 йилдан 2023 йилгача саккизта "Олтин тўп"нинг барчасини қўлга киритган.

475
0

Комментарии