• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 сентября 2025

Ўзбекистон АҚШ билан қандай ҳужжатлар имзолади — рўйхат

Нью-Йоркда Шавкат Мирзиёев ва АҚШ президентининг махсус вакили Сержио Гора қиймати 100 миллиард доллардан ортиқ бўлган салмоқли ҳужжатлар тўпламини алмашиш маросимида иштирок этди.

599
0
prezident.uz

АҚШнинг етакчи компаниялари, инвестиция фондлари ва молия институтлари раҳбарлари билан ўтказилган давра суҳбатидан сўнг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва АҚШ Президентининг махсус вакили Сержио Гор ҳузурида икки томонлама битимларни алмашиш маросими бўлди.

Хусусан, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қуйидаги ҳужжатлар имзоланган:

- Транспорт вазирлиги ва "Boeing" компанияси ўртасида транспорт соҳасида узоқ муддатли ҳамкорлик тўғрисида битим;

- "Технопарк" МЧЖ ва "FLSmidth" компанияси ўртасида тоғ-кон ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида битим;

- "Akfa group" ва "Cleveland Clinic" ўртасида кўп тармоқли клиника ва таълим муассасасини ташкил этиш тўғрисида битим;

- "Centrum Air" авиакомпанияси ва "Oppenheimer" инвестиция компанияси ўртасида ўзаро шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва "Citigroup" компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

- "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ва "Cargill Financial Services International" компанияси ўртасида молиявий ҳамкорлик тўғрисида битим;

- "Ўзтрансгаз" АЖ ва "Pangea Filtration Technology" компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда "Cove Capital" компанияси ўртасида истиқболли майдонларда геология-қидирув ишларини олиб бориш тўғрисида битим;

- "Янги Кон" МЧЖ ва "SLB" компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси билан "Biologic International" компанияси ўртасида сунъий интеллект ва биотехнологиялар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун жамғармалар ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим.

599
0

Комментарии