• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 сентября 2025

Сурхондарёда 15 яшар қизини эрга берган она жаримага тортилди

Қизнинг отасининг сўзларига кўра, у қизини турмушга берилганидан бехабар қолган. Қиз тўйидан 3-4 ой олдин отаси билан телефонда гаплашгани учун мажбуран сочи олиб ташланган ва эрга берилган.

1675
0
Видеодан кадр/You Tube

Аввалоқ, ижтимоий тармоқда бир эркак видеомурожаат билан чиқиб, унинг қайнаси 15 ёшли қизини мажбуран турмушга берганини идаео қилиб чиқди. Эркакнинг сўзларига кўра, у аёли билан ажрашгани сабаб, қизи билан уни билан гаплаштирмаган. Қиз яширинча дадаси билан телефонда гаплашгани учун унинг сочини олиб ташлашган. Отанинг иддаосича, қайнонаси неварасини босим остида эрга берган.

Болалар омбудсманининг аниқлик киритишича, мазкур ҳолат Сурхондарё вилояти Денов туманидаги “Озод” маҳалласида яшовчи 15 ёшли қиз билан боғлиқ бўлган.

Қайд этилишича, 2025 йил июль ойида қизни турмушга бериш ҳаракати бўйича маҳалла еттилиги ва ижтимоий ходимлар томонидан ҳамкорликда текширув ўтказилиб, вояга етмаган шахсни турмушга бериш қонун ҳужжатларига зид экани таъкидланган ва оилага огоҳлантириш берилган.

Шунга қарамай, 2025 йил 10 август куни никоҳ маросими ўтказилгани маълум бўлди. Ушбу ҳолат бўйича маҳаллий профилактика инспектори томонидан қонунчиликка мувофиқ маъмурий жавобгарлик чораси қўлланиб, айбдорларга жарима белгиланган.

Ҳозирда А.Р. Денов туманидаги касб-ҳунар мактабида таълим олаётган бўлиб, унинг ҳуқуқлари ва таълим жараёни мутасаддилар томонидан доимий назоратга олинган.

1675
0

Комментарии