• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 сентября 2025

Энди ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн тиклаш мумкин

Ариза Ягона давлат хизматлари портали орқали топширилиши керак. Хизмат нархи пуллик.

941
0
autostrada.uz

Ягона давлат хизматлари порталида ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқолган тақдирда уни тиклаш хизмати ишга туширилди. Бу ҳақда ЯИДХП матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бунинг учун my.gov.uz порталига кириб, "Ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш" хизматини танлаш лозим. Кейин "Йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклаш" бўлимини танлаб, ариза топшириш керак бўлади.

Хизмат нархи 370 800 сўм. Гувоҳномани танланган манзилга почта орқали етказиб бериш учун қўшимча 25 000 сўм тўлашга тўғри келади.

Хизмат кўрсатиш муддати - 1 иш куни. Почта орқали етказиб беришни ҳисобга олган ҳолда - 3 иш куни.

Ариза қуйидаги ҳолатларда рад этилади:

- агар гувоҳнома тўғрисидаги маълумотлар тизимда тасдиқланмаса;

- агар ариза берувчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган бўлса;

- аризачига нисбатан МЖтКнинг 131-моддаси (транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш) ёки 136-моддаси (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг маст ҳолда текширувдан ўтишдан бўйин товлаши) билан маъмурий иш қўзғатилган бўлса.

941
0

Комментарии