• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 сентября 2025

2026 йилдан фуқаролар ва бизнесдан талаб қилиб бўлмайдиган ҳужжатлар рўйхати тасдиқланди

Фуқаролар ва бизнесдан ҳужжатлар талаб қилиш, жумладан 083 ва 063-форма тиббий маълумотномалари, малака сертификатлари ва бошқаларни сўраш қонунбузарлик ҳисобланади. Бу маълумотларни давлат органлари мустақил равишда «Рақамли ҳукумат» тизими орқали олади.

607
0
gov.uz

жисмоний ва юридик шахслардан талаб қилиниши тақиқланган маълумотлар ва ҳужжатлар рўйхати тасдиқланди.

Ҳужжатга кўра, давлат хизматлари кўрсатиш, ишга қабул қилиш ва бошқа маъмурий жараёнларда бу маълумотлар ва ҳужжатлар давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда «Рақамли ҳукумат» тизими орқали олинади.

Бундай маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш давлат хизматлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади.

Рўйхатдан тиббий маълумотномалар (083, 063-форма), вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, хорижий тил билиш даражаси бўйича миллий сертификат, спорт разряди тўғрисидаги маълумотнома, илмий даражалар олинганлиги ҳақидаги ҳужжатлар ва бошқалар ўрин олган.

Ҳужжатда таъкидланишича, бюрократик жараёнларни қисқартириш, давлат хизматларини рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш аҳолига йилига 47 миллиард сўм иқтисод қилиш ва маъмурий харажатларни 80 миллиард сўмга қисқартириш имконини беради.

607
0

Комментарии