• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 сентября 2025

"Навбаҳор" футбол мактаби 3 йилга "Аякс" академияси бошқарувига берилади

"Аякс"нинг 11 нафар мураббий, скаут ва методистлари Наманганга олиб келинади.

659
0
President.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг "Навбаҳор" клуби футбол мактаби 3 йилга Нидерландиянинг "Аякс" клуби академияси бошқарувига бериш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.

"Наманганга келиб, футбол ҳақида гапирмасак бўлмайди. Наманганлик ёшлар учун футбол шунчаки ўйин эмас, бу – ҳаёт тарзи. Ҳар бир бола маҳаллада тўп тепиб катта бўлади. "Навбаҳор"нинг ҳар бир ўйини – шаҳар учун катта байрам", - деди давлат раҳбари.

Яқинда "Навбаҳор" футбол мактабини уч йил муддатга Нидерландиянинг машҳур "Аякс" футбол академияси бошқарувига бериш бўйича келишувга эришилди. Ушбу академиянинг 11 нафар мураббий, скаут ва методистлари Наманганга олиб келинади, дея қўшимча қилди давлат раҳбари.

Президент келажакда бу академияда дунёнинг "топ" клубларида ўйнайдиган, жаҳон чемпионатларида ўз маҳоратини намоён қиладиган кўплаб футболчилар етишиб чиқишига ишонч билдирди.

659
0

Комментарии