• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 сентября 2025

Қарздорлик туфайли 53 мингдан ортиқ истеъмолчи сув таъминоти тизимидан узилган

"Ўзсувтаъминот" АЖда жорий йилда ўтказилган текширувлар натижалари сарҳисоб қилинди.

498
0
UzNews.uz

"Ўзсувтаъминот" АЖ мутасаддилари иштирокида ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатларига қарши курашиш натижалари ва қарздорликларни ундириш чора-тадбирларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Хусусан, жорий йилда 3 минг 899 та ҳолатда ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган. Бундай уланишлар натижасида етказилган моддий зарар 76,2 млрд сўмни ташкил этиб, шундан 29,9 млрд сўми қопланган.

103,3 минг нафар қарздор истеъмолчига нисбатан судларга 332,2 млрд сўмлик даъво аризалари киритилган бўлса, 53,5 минг нафар истеъмолчи қарздорлиги сабабли сув таъминотидан узилган.

Амалга оширилган ишлар натижасида дебитор қарздорлик йил бошига нисбатан 146,4 млрд сўмга (14%) камайди.

498
0

Комментарии