• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 сентября 2025

Тошкент вилоятида сифатсиз шиналар сотилаётгани аниқланди

Тошкент туманидаги савдо дўконларида Хитойда ишлаб чиқарилган автомобиль шиналари амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги маълум бўлди.

711
0

Техникавий жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан Тошкент вилояти, Тошкент туманида жойлашган савдо дўконларида сотилаётган "Minnell radial" бренди остида Хитойда ишлаб чиқарилган автомобиль шиналари бўйича назорат хариди ўтказилди.

Ўтказилган текширув натижасида мазкур маҳсулот амалдаги стандарт талабларига мос эмаслиги аниқланди.

Мутаҳассислар огоҳлантиради: шиналар транспорт воситаларига ўрнатилганда ён томонлари ва ён деворларида деформацияга йўл қўйилмаслиги керак. Акс ҳолда:

• шина герметиклиги бузилади,
• ҳаво оқиб чиқиши ва босим йўқолиши кузатилади,
• бу эса йўл ҳаракати хавфсизлигига жиддий хавф туғдиради.

Сифатсиз шиналар нафақат автомобилингизга зарар етказади, балки ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётига ҳам таҳдид солади.

Ҳурматли истеъмолчилар! Агар савдо тармоғида сифатсиз маҳсулотга дуч келсангиз, 1880 қисқа рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

711
0

Комментарии