• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Реклама 15 сентября 2025

Yandex Uzbekistan Заправкалар хизматини ишга туширди – ёқилғини контактсиз тўлаш энди янада қулай

Ундан Yandex Go super иловасида ёки Yandex Fuel иловасида фойдаланишингиз мумкин, яқин орада тўлов Yandex Maps ва Yandex Navigator иловаларида ҳам мавжуд бўлади.

641
0

Ёқилғи учун тўловни амалга ошириш: ҳайдовчи иловада энг яқин АЁҚШни танлаб, маршрутни қуради. Сўнг шохобча харитасини очиб, колонка рақамини, керакли миқдорни ёки литрни белгилайди ва тўловни тасдиқлайди. Шу билан кассага бориш ёки нақд пул қидиришга ҳожат қолмайди. Агар шохобчада ходим бўлса, машинадан тушиш ҳам шарт эмас.

15 литр ёқилғи ёки 15 м³ газдан бошлаб буюртма қилганда Yandex Plus обунаси билан фойдаланувчилар 8% гача кешбэк балларини олишлари мумкин. Шунингдек, Yandex Тахи билан ҳамкорлик қилаётган ҳайдовчилар Yandex Fuel орқали тўлов қилганда, 5 октябргача 5% чегирмага эга бўлишади. Ижрочилар учун батафсил маълумотни иловадан топса бўлади.

Yandex Taxi билан ҳамкорлик қилаётган ҳайдовчилар нақд пулсиз тушумни олгач, ёқилғини ўз балансларидан бевосита тўлашлари мумкин.

Yandex Plus – бу турли хил кўнгилочар сервисларни бирлаштирган кўп хизматли обуна. Кинопоиск орқали фильмлар, сериаллар, телеканаллар ва спорт трансляцияларини томоша қилиш мумкин. Yandex Music севимли қўшиқлар ва шахсий танловга асосланган мусиқий тавсияларни таклиф қилади. Yandex Books’да эса 250 мингдан ортиқ электрон китоб, аудиокитоб ва комикслар жамланган.

Бундан ташқари, Yandex Plus обуначилари Yandex Go орқали бепул овқат буюртма қилишлари ва харидларидан балл кўринишида кешбэк олишлари мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида

641
0

Комментарии