• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 14 сентября 2025

Наманганда Gentra поезд билан тўқнашиб кетди: қурбонлар орасида ёш бола ҳам бор

Gentra автомашинаси ҳайдовчиси поезд олдидан темир йўлни кесиб ўтишга уринган вақтда поезд билан тўқнашиб кетган.

1384
0
Ижтимоий тармоқ

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Наманган вилояти Чортоқ ва Уйчи бекатлари ўртасидаги қўриқланмаган темир йўл кесишмасида ЙТҲ содир бўлди. 

Gentra автомашинаси ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган ҳолда, яқинлашиб келаётган поезд олдидан темир йўлни кесиб ўтишга уринган вақтда поезд билан тўқнашиб кетган.

Маълумотларга кўра, автомашина салонида олти киши бўлган, уларнинг беш нафари аёл бир нафари эса кичик бола бўлган. Кучли тўқнашув натижасида машинада ҳеч ким омон қолмаган. Бу ҳақда Ўзбекистон темир йўллари АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

1384
0

Комментарии