• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 сентября 2025

Фарғоналик 130 ёшли буви Ўзбекистоннинг энг кекса фуқароси деб топилди

Эндиликда Ҳувайдо Умарова дунёдаги энг кекса инсон сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кириши мумкин.

1237
0

Ўзбекистонда 130 ёшли аёл туғилгани расман аниқланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги Mатбуот хизмати.

Хусусан, Адлия вазирлигининг "Ҳеч бир инсон ҳужжатсиз қолмайди" акцияси доирасида Бувайда тумани адлия бўлими ходимлари томонидан "Қорақум" маҳалласида 1895 йилда туғилган Ҳувайдо Умарова (Тошматова) нинг туғилганлик ҳолати расмийлаштирилмаганлиги аниқланди.

Бувайда туман адлия бўлими томонидан киритилган даъво аризаси қаноатлантирилган. Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг сайёр суд мажлисида Ҳувайдо Умарованинг 1895 йил 1 январда Бувайда туманида туғилганлиги аниқланди.

Эндиликда Ҳувайдо Умарова Ўзбекистондаги энг кекса инсон сифатида расман эътироф этилди.

Узоқ умр кўрувчи ўзбекистонлик аёл дунёдаги энг кекса инсон сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилиши мумкин.

1237
0

Комментарии