• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 сентября 2025

Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган йигит ЙПХ ходими машинаси билан ЙТҲ содир қилди — видео

Spark’нинг 17 ёшли ҳайдовчиси йўналишини кескин ўзгартириб, ЙТҲ содир бўлишига сабабчи бўлган.

938
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, жорий йилнинг 12 сентябрь куни  соат 00:45 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида 2008 йилда туғилган Б.Ж. (ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмас) давлат рақам белгиларисиз Spark русумли автомашинасини бошқариб келаётиб, ўз йўналишини Чўпон ота кўчасига ўзгартириб 3-қатордан 1-қаторга кескин бурилган ва ҳаракатни ўнга ўзгартирган.

Шу вақта ўз йўналишида 1-қаторда ҳаракатланиб келаётган ЙПХ ходими бошқарувида бўлган Lacetti русумли хизмат автомашинаси билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

ЙТҲ натижасида автомашина ҳайдовчиларига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Оғир тан жароҳат олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

938
0

Комментарии