Миллий гвардия хабарига кўра, жорий йилнинг 10 сентябрь куни Нукус дала ўқув майдонида, амалий ўқув машғулоти ташкиллаштирилган.
Машғулот давомида ўқув машғулоти учун мўлжалланган портловчи махсус воситанинг детонацион шнури чақнаши натижасида кичик портлаш юзага келиб, машғулот иштирокчиларидан 10 га яқин ҳарбий хизматчи турли даражадаги тан жароҳатлари олишган.
Уларга ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва ҳозирда кўрилган зарур чоралар натижасида ҳарбий хизматчиларнинг соғлиги тикланмоқда.
Ҳолат юзасидан эса хизмат суриштируви тайинланган. Ҳозирда мутасадди раҳбарлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Комментарии