• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 сентября 2025

Сурхондарёда «Тавҳид ва жиҳод катибаси» ташкилоти тарафдорлари гуруҳига ҳукм ўқилди — видео

25 нафардан ортиқ шахсдан иборат гуруҳ маърузаларни тинглаган, қўлбола портловчи ва заҳарли моддалар тайёрлаш бўйича йўриқномаларни ўрганган. Тўрт нафари эса Сурияга жўнаб улгурган.

686
0
Видеодан кадр

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича Бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Ўзбекистон Олий суди қарорига биноан террорчилик ташкилоти деб тан олинган ва мамлакатда фаолияти тақиқланган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти тарафдорларидан иборат ноқонуний гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Таъкидлаш лозимки, гуруҳ аъзолари орасида муқаддам экстремистик ғоялар билан боғлиқ содир этган жиноятлари учун 2021 йилда енгиллик қўлланилиб, шартли озодлик билан очиқликда қолдирилган шахслар ҳам бор.

2024 йилда ташкил этилган гуруҳ аъзолари вилоятнинг тоғолди ҳудудларида ҳордиқ чиқариш ниқоби остида ўтказилган диний йиғинларда террорчилик ташкилотлари ғоявий раҳнамоларининг маърузаларини тинглаб, Сурия давлатига бориб, жангарилар сафида “жиҳод” қилиш ва ўзларини портлатиш йўли билан “шаҳид” бўлиш масалаларини муҳокама қилишган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ташкилоти ёлловчилари билан мулоқот ўрнатиб, улар юборган қўлбола портловчи қурилмалар ва заҳарловчи моддалар тайёрлашнинг электрон йўриқномалари ёрдамида кейинчалик қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширишни режа қилишган.

Шу мақсадда “Телеграм” мессенжеридаги ёпиқ гуруҳда хориждаги террорчилар кўмагида портловчи моддалар тайёрлаш бўйича назарий билимларни ўрганишган.

Таъкидлаш жоизки, жиноий гуруҳнинг 4 нафар аъзоси Интернетдаги тарғиботлар таъсирида Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилишга улгурган. Натижада уларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, расмий қидирув эълон қилинган.

Гуруҳнинг 20 нафар фаол аъзосига нисбатан суд ҳукми ўқилди ва улар Жиноят Кодексининг 155, 155-2, 155-3, 159, 244-1 ва 244-2 моддалари билан айбли деб топилиб, қилмишларига мос равишда 6 йилдан 13 йилгача озодликдан маҳрум этилди.

Гуруҳнинг қолган аъзоларига нисбатан эса инсонпарварлик принциплари билан енгиллик қилиниб, кечиримлилик сиёсати қўлланилди.

686
0

Комментарии