Шу йилнинг 8 ноябрь санасида 6-Ислом Бирдамлиги Ўйинлари старт олади. Ушбу йирик мусобақа дунёнинг 57 мамлакатдан келадиган энг кучли спортчиларни бирлаштиради. 23 спорт тури бўйича беллашувлар Риёддаги замонавий спорт иншоотларида ўтказилади.
Ислом Бирдамлиги Ўйинлари жаҳон миқёсида аҳамиятли тадбир сифатида тан олинади ва Олимпия ўйинлари ҳамда Осиё ўйинларидан кейин учинчи энг йирик спорт мусобақаси ҳисобланади. 2005 йилда Ислом Бирдамлиги Ўйинларининг илк мусобақаси айнан Саудия Арабистонида ўтказилган. Жорий йилги мусобақаларда спортчилар 23 спорт тури бўйича, жумладан 2 та пара йўналишда баҳс олиб борадилар. Бу сафар дастурга илк маротаба туя пойгаси ва кибер спорт (e-Sport) ҳам киритилган.
Спорт турлари:
Қўл тўпи (Ҳандбалл), Баскетбол 3х3, Сузиш, Қиличбозлик, Енгил атлетика, Muay Thai, Таэквондо, Волейбол, Туя пойгаси (илк маротаба), Стол тенниси, Карате, Кураш, Футзал, Оғир атлетика, Дзюдо, Дуатлон, От спорти, Бокс, Ушу, Кибер спорт (илк маротаба), Жиу-Житсу.
Пара спорт турлари:
Пара оғир атлетика
Пара енгил атлетика
Мусобақалар ва маданий тадбирлар Риёд шаҳридаги бир қатор спорт иншоотларида бўлиб ўтади. Ҳар бир жой спортчилар ва томошабинлар учун юқори даражадаги қулайлик тақдим этиши мақсад қилинган.
Princess Nourah University – Спортчилар шаҳарчаси
Boulevard City
Prince Faisal bin Fahd Olympic Complex
Ал Жанадрияҳ
Prince Faisal бин Фаҳд Стадиум (Ал Малаз)
Қўшимча маълумот: 2005 йилдан буён ўтказиб келинаётган Ислом Бирдамлиги Ўйинларида Туркия – 237 олтин медаль (жами 643 медаль) билан умумий рейтингда биринчи ўринда бормоқда. Кейинги поғоналар қуйидагича:
Эрон – 118 олтин, жами 321 медаль
Озарбайжон – 114 олтин, жами 298 медаль
Ўзбекистон – 66 олтин билан
Индонезия – 56 олтин
Миср – 46 олтин, жами 146 медаль
Марокаш – 40 олтин, жами 146 медаль
Қозоғистон – 42 олтин
Саудия Арабистони – 37 олтин, жами 111 медаль
Малайзия – 33 олтин, жами 97 медаль
Ўзбекистонлик спортчилар шу кунга қадар ушбу мусобақаларда 66 олтин билан медаль умумий рейтингда 4-ўринда бормоқдалар.
Комментарии