• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 сентября 2025

Фарғонада ноқонуний олиб кирилган 5 кг тилла тақинчоқлар топилди

Қиймати 5,7 млрд сўмлик бўлган заргарлик буюмлари Қирғизистондан ноқонуний олиб ўтилгани аниқланди.

448
0
t.me/xavfsizlik_uz

Фарғона туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро қирғизистонлик шахс томонидан айланма йўллар орқали “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасидан ноқонуний равишда Ўзбекистонга ўтказиб берилган катта миқдордаги заргарлик буюмларини қабул қилиб олади.

Сўнгра моддий манфаат эвазига, уларни Фарғона шаҳрида кутиб турган Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқарога етказиб берган вақтида, уларнинг иккаласи ҳам қўлга олинди.

Тилладан ясалган ушбу заргарлик буюмларининг жами оғирлиги 5 кг. 706 гр.ни ташкил қилиб, дастлабки умумий қиймати 5 млрд 746 млн сўмга тенг.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

448
0

Комментарии