Президент раислигида ўтган йиғилишда маълум қилинишича, 2 мингта синфхона компьютерлар билан жиҳозланади, 6 минг 300 та интерактив доска ўрнатилади. Мазкур мақсадлар учун зарур маблағ 2026 йил давлат бюджети ҳисобидан ажратилиши топширилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ўқув йилидан бошлаб 1-синфларда ахборот технологиялари фанидан дарслар киритилган эди.
Комментарии