• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 сентября 2025

Ўзбекистонда «Экологик транспорт» тизими ва экостикерлар берилишини яна кечиктирилиди

Автомобилларнинг экологик меъёрларга мувофиқлигини текшириш ва экостикерлар бериш жараёни бутун республика бўйлаб 2035 йилга қадар якунланиши режалаштирилган.

479
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ҳукумат қарорига кўра, дастлаб 2024 йил 1 июндан бошланиши режалаштирилган тизим 2025 йил 1 мартига, энди эса 2026 йил 1 январга кўчирилди.

Тизимнинг тўлиқ ишга туширилиши Тошкентда 2027 йилга белгиланган. 2028–2030 йилларда у Нукус, вилоят марказлари ва махсус экологик ҳудудларда жорий этилади, 2031–2034 йилларда эса бутун республикада амалга оширилади.

Биринчи босқичда тизим Тошкентда 2025–2027 йилларда босқичма-босқич жорий этилади. Кейинчалик 2028–2030 йилларда Нукус, вилоят марказлари ва махсус иқтисодий ҳудудларда, 2031–2034 йилларда эса барча ҳудудларда татбиқ этилади.

Тизим доирасида транспорт воситаларининг экологик хавфсизлик меъёрларига («Евро») мувофиқлиги ишлаб чиқарувчи белгилаган стандартлар ҳамда автоматик баҳолаш тизими орқали текширилади. Агар транспорт воситасининг стандартларга мувофиқлигини аниқлаш имкони бўлмаса, ташхис ИИВ ҳузуридаги Инновацион лойиҳалар ва аҳолига сервис хизматлари маркази томонидан ўтказилади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида экологик стикер олиш учун қуйидаги муддатларгача белгиланган тартибдан ўтиш зарур бўлади:

  • Тошкентда — 2028 йил 1 январгача;
  • Нукус, вилоят марказлари ва махсус экологик ҳудудларда — 2031 йил 1 январгача;
  • қолган ҳудудларда — 2035 йил 1 январгача.
479
0

Комментарии