Сайёҳларга қулайлик яратиш, уларнинг ҳаракатланиш шароитларини яхшилаш ва мавжуд темир йўл йўналишларида юкламани камайтириш мақсадида Тошкент ва Самарқанд ўртасида қўшимча "Афросиёб" қатновлари йўлга қўйилмоқда, деб хабар беради "Темирйўлэкспресс" Матбуот хизмати.
Қўшимча поезд 11, 12, 14, 18, 19, 20, 21, 25, 27 ва 28 сентябрь кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
• 775-сон Самарқанд - Тошкент
Самарқанд 10:55 - Тошкент 13:10;
• 776-сон Тошкент - Самарқанд
Тошкент 13:56 - Самарқанд 16:09.
Комментарии