• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 9 сентября 2025

Тошкентда минорали юк кўтариш кран қулаши оқибатида бир ишчи ҳалок бўлди, икки киши жароҳатланди

Дастлабки маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса унинг асосини ушлаб турган кран таянчларининг нотўғри маҳкамланиши оқибатида содир бўлган.

629
0

Кеча, 8 сентябрь куни тахминан соат 16:10 да пойтахтнинг Чилонзор туманида қурилаётган "Дўмбиробод Резиденс" турар-жой мажмуаси ҳудудида Тирсакобод кўчасида минорали юк кўтариш крани ўрнатилаётганда унинг қулаши содир бўлди.

Кабинада бўлган кран ҳайдовчиси кучли зарбадан ҳалок бўлган. Кранни ўрнатишда ёрдам берган яна икки ишчи турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, монтаж ишлари жараёнида кранни ўрнатувчи ташкилот томонидан техник талабларга риоя қилинмаган.

Кран асосини ушлаб турувчи таянч қисмлари ишончли маҳкамланмаганлиги сабабли, кейинги секцияни ўрнатиш учун кўчиришда кран ён томонга оғиб кетди. Натижада краннинг иккита маҳкамланмаган таянч "оёқлари" кўтарилиб, краннинг йиқилишига сабаб бўлган.

Ҳозирда гуруҳли бахтсиз ҳодисани техник жиҳатдан текшириш учун мутахассислардан иборат комиссия тузилиб, текширувлар ўтказилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми "а, б" банди (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш одам ўлишига ва бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

629
0

Комментарии