• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 сентября 2025

Ўзбекистон CAFA Nations Cup 2025 чемпиони бўлди

CAFA Nations Cup 2025 мусобақаси финалида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон билан куч синашди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир ғолиби бўлди.

655
0
UzNews.uz

Ўйин жуда шиддатли ва муросасиз курашларга бой бўлди. Дастлабки дақиқалардaнoқ икки жамоа ҳам ҳужумкор футбол намойиш қилди, бироқ дарвозабонларнинг ишончли ўйини ва мудофадаги қатъият туфайли ҳисоб очилмади. Асосий 90 дақиқа 0:0 ҳисоби билан якунланди.

Қўшимча вақтда эса ҳал қилувчи эпизод юз берди. 120-дақиқада Хўжиакбар Алийжонов рақиб жарима майдонида имкониятдан унумли фойдаланиб, тўпни дарвозага йўллади. Бу гол Ўзбекистон учун тарихий ғалабани таъминлади.

Бу ғалаба Ўзбекистон терма жамоаси тарихида муҳим воқеа бўлиб, CAFA Nations Cup 2025 чемпионлиги миллий футбол учун навбатдаги йирик ютуқ сифатида қайд этилди.

655
0

Комментарии