Душанба куни бўлиб ўтган йиғилишда давлат раҳбари таъкидлаганидек, Тошкентда Н. Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиали, “TashTech” техника университети ва Олмалиқ давлат техника институти очилади.
Бундан ташқари, жорий ўқув йилидан бошлаб педагогик олийгоҳ талабалари учун Абдулла Авлоний номидаги Давлат стипендияси жорий этилади. Ушбу стипендия бакалавриатнинг 3–4-босқич талабалари учун ажратилади ҳамда уларни таълим ва илмий тадқиқотларга жалб қилишга хизмат қилади.
Олий таълимдан кейинги таълим тизимида илмий даражали кадрлар тайёрлаш механизмлари такомиллаштирилади. Хусусан, докторантура бўйича квоталар мамлакат ривожланишининг устувор йўналишларидан келиб чиқиб белгиланади.
Бундан ташқари, истиқболли илмий йўналишларни ривожлантириш, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда уларнинг натижаларини амалиётга жорий этишда Фанлар академиясининг ўрни кучайтирилади.
Комментарии