Ўзгидромет хабарига кўра, иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Фақат бугун кундузи Тошкент вилоятида айрим жойларда ва 12 сентябрь-жума куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечалари 15-20 даража, кундуз кунлари 28-33 даража атрофида, жанубда 35-38 даражагача бўлади.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
8-10 сентябрь кунлари Тошкент ва Фарғона вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Тошкентда бугун кундузи ҳаво бироз булутли бўлади, бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 3-6 м/с тезликда эсади, 8 сентябрда баъзи жойларда 8-10 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат асосан кечаси 18-20 даража, кундузи 30-32 даража бўлади.
Комментарии