• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 сентября 2025

Пойтахтдаги деҳқон бозорларига нархларни назорат қилиш учун камералар қўйилмоқда

Ҳозирги кунда Миробод ва “Эски Жува” бозорларига кузатув камераларини ўрнатиш ишлари якунланган.

434
0
UzNews.uz

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ушбу ярмаркалардаги айрим расталарда кўрсатилган нархлардан фарқли нархларда савдо қилиш ҳолатлари кузатилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу эса аҳолининг эътирозларига сабаб бўлмоқда. 

Шу боисдан, арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаларида шаффофликни таъминлаш, нархларни назорат қилиш ва сунъий оширилишига йўл қўймаслик мақсадида қўшимча чоралар кўрилмоқда. Жумладан, мазкур расталарда кузатув камералари ўрнатилиши бошланди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Ҳозирги кунда Миробод деҳқон бозори ҳамда “Эски Жува” бозори (Чорсу)да кузатув камераларини ўрнатиш ишлари якунланди.

Бу борадаги ишлар давом этмоқда ва тез орада пойтахтнинг барча йирик бозорларидаги арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаларида кузатув камералари ўрнатилади.

434
0

Комментарии