• 12 521 сум
    83.63
  • 14 634 сум
    153.72
  • 154 сум
    0.36
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 521 сум
    83.63
  • 14 634 сум
    153.72
  • 154 сум
    0.36
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 сентября 21:22

Ўзбекистонда автоҳалокат жойларини 3D-моделлаш хизматлари жорий этилади

Яқин кунларда инсон омилини истисно қилиш мақсадида рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда янги турдаги суд-экспертизаларни жорий этиш режалаштирилмоқда.

23
0

Ўзбекистонда ЙҲҲБ ҳудудини 3D-моделлаш, видео ва фототехника экспертизаси хизматлари йўлга қўйилади. Бу ҳақда президент иштирокида адлия тизимида давлат хизматлари кўламисини кенгайтириш чораларига бағишланган тақдимотда маълум қилинди.

Тақдимотда таъкидланишича, Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказида 64 турдаги экспертиза хизматлари ўтказиляпти. Лекин ҳудудларда бунинг ярми ҳам йўқ.

Шунинг учун экспертиза бўйича янгича ёндашув қилиш, ҳудудий экспертиза марказларининг моддий-техник базасини яхшилаш, бу орқали улардаги экспертиза турларини қўшимча равишда 15 тадан 25 тагача кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Янги турдаги экспертизаларни жорий этишда рақамли технологиялар ва инсон омилини четлаб ўтувчи автоматлаштирилган дастурлар кенг қўлланилади. Тергов ва экспертлик муассасалари ўртасида ҳужжатлар айирбошини тўлиқ электрон форматга ўтказиш белгиланган.

Шунингдек, нодавлат суд-экспертизаси фаолиятини кенгайтириш, мустақил амалиёт олиб бориш ҳуқуқини алоҳида бюролар кўринишида бериш, шунингдек, Ўзбекистон суд экспертлари палатасини ташкил этиш таклифлари қўллаб-қувватланди.

Одамларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳам муҳим. Шу мақсадда “Ақлли тарғибот” асосида аҳоли ва тадбиркорларга янги ҳужжатлар ҳақидаги маълумотларни манзилли тарзда, электрон тизимлар орқали етказиб бериш йўлга қўйилади. Қонунчиликни мутахассислар иштирокида содда тилда шарҳлаб борувчи “Adliya TV” интернет саҳифаси ишга туширилади.

Реформаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда раҳбарларнинг ташаббускорлиги, масъулияти ва ваколатларини янада ошириш зарурлиги таъкидланди. Шу муносабат билан ўз соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи вазирлик ва идоралар ҳузуридаги органларга идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқи берилади.

Бундай ҳужжатларни қабул қилиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиблари соддалаштирилади ҳамда муддатлари икки бараварга қисқартирилади.

Тақдимот якунида билдирилган таклифларни амалга ошириш бўйича фармон ва қарорлар имзоланди.

23
0

Комментарии