• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 сентября 2025

Водийда газ заправкалар ишламаслиги сабаб аҳоли бензин билан таъминланади

Энергетика вазирлиги биржа савдоларига Фарғона водийси учун 2000 тонна бензин қўйилишини маълум қилди.

503
0
UzNews.uz

Аввалроқ, водий вилоятларида автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари ишламаслиги ҳақида хабар берилганди. 

Энергетика вазирлиги кеча Фарғона водийсида 2025 йил 5 сентябрь куни соат 12:00 дан 36 соат давомида “Оҳангарон–Пунгон” магистраль газ қувури орқали табиий газ узатиш вақтинча тўхтатилиши муносабати билан автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига ҳам вақтинча чеклов ўрнатилишини эълон қилди.

Энергетика вазирлиги топшириғига кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳудуд аҳолисининг автобензинга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш мақсадида биржа савдоларига Фарғона водийси учун 2000 тонна бензин қўйишини маълум қилди.

Бу кўрсаткич шу кунга қадар ўртача кунлик 250, 300 тоннани ташкил этарди. 2000 тонна одатий кунга нисбатан 7 карра кўп дегани.

Шунингдек, нефть базалар фаолияти 24 соатлик иш режимига ўтказилиб, автобензинни ҳудудий АЁҚШларга узлуксиз етказиб берилиши таъминланади.

503
0

Комментарии