• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 сентября 2025

Ўзбекистон чегарасини бузган икки қирғизистонлик чегарачилар томонидан отиб ўлдирилди

Эркаклар давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган ва чегара навбати талабларига бўйсунмаган. Текширув ўзбек ҳарбий хизматчиларининг ҳаракатлари қонуний бўлганини тасдиқлади.

569
0
ДХХ

ДХХ Чегара қўшинлари Матбуот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 15 август куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Угам-Чотқол қўриқхонаси яқинидаги чегара минтақасида 2 нафар номаълум шахсларнинг ҳаракатланаётгани кузатилган.

Чегара наряди, ўз ваколати доирасида уларга тўхташни буюрган, лекин тартиббузарлар қочишга уринган. Шу боис, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ, уларни тўхтатиш учун осмонга қарата бир неча бор огоҳлантирувчи ўқ узилган.

Аммо, номаълум шахслар чегара нарядининг қонуний талабларига бўйсунмай, Давлат чегараси томон ҳаракатни давом эттиришган. Шундан кейин, сўнгги чора сифатида уларга нисбатан қурол қўлланилган.

Натижада, улар яраланиб, ҳарбий хизматчилар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай, воқеа жойида вафот этган. Ҳодиса жойи кўздан кечирилганида, 1 дона чодир, 3 та от, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда яширинишга улгурган учинчи шахснинг излари ҳам топилган.

Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Қирғизистон ва Қозоғистон чегара идоралари хабардор қилинган. 31 август куни вафот этганлар Қирғизистон фуқаролари эканлиги аниқланиб, уларнинг жасади қариндошларига топширилган.

"Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара идоралари раҳбарларининг ўзаро келишувига асосан, 2-3 сентябрь кунлари ҳодиса жойи ҳамкорликда кўздан кечирилди.

Ўрганишлар натижасида чегара нарядининг хатти-ҳаракатлари Ўзбекистон қонунчилигига асосан амалга оширилганлиги, юқорида кўрсатилган Қирғизистон фуқаролари томонидан Давлат чегараси бузилганлиги, шунингдек, учинчи шахснинг Қирғизистон томонга қайтиб, яширинишга улгургани комиссия томонидан ўз тасдиғини топди. Унинг шахсини аниқлаш ва тегишли чора кўриш юзасидан келишувга эришилди.

Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, ҳар икки томон чегараолди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли билан тушунтириш ишларини олиб бориш ҳамда мураккаб тоғли худудларни қўриқлашда ўзаро ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олинди", - дейилади хабарда.

569
0

Комментарии