• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 сентября 2025

Сурхондарёда аёл чақалоғи билан бир неча ой оғилхонада мажбуран ушлаб туришди

43 ёшли эркак қариндошлари билан бирга ўзи билан яшаб келаётган аёлни таҳқирлаб, уни 5 ойлик ўғли билан оғилхонада яшашга мажбур қилган.

845
0

Ижтимоий тармоқларда Узун туманида аёл киши тазйиққа учраб, оғилхонада мажбуран сақлангани ҳақида видеохабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ҳокимлиги маълумот берди. 

2025 йил 26 август куни “Обизаранг” маҳалласи хотин-қизлар фаоли мазкур ҳолатни аниқлаб, дарҳол ички ишлар органларига мурожаат қилган.

Хабар асосида маҳалла профилактика инспектори воқеа жойига етиб бориб, хонадон эгалари қаршилигига қарамасдан ёрдамчи хўжалик биноси эшигини бузиб кирган ва у ерда хонадон эгаси 1981 йилда туғилган фуқаро Ш.А.нинг норасмий турмуш ўртоғи 1997 йилда туғилган Х.Г. ҳамда унинг 5 ойлик ўғил фарзанди оғир шароитда мажбурлаб сақланаётганини аниқлаган.

Текширув жараёнида Ш.А. ва унинг яқин қариндошлари Х.Г.нинг руҳий ҳолатидаги муаммоларидан (тилида нуқсон борлиги, фикрларини тўлиқ баён қилишда қийналиши) фойдаланиб, бир неча ой давомида уни мунтазам тазйиқ остида ушлаб келгани маълум бўлди.

Жабрланувчи Х.Г. шу куниёқ Узун тумани тиббиёт бирлашмаси жарроҳлик бўлимига, фарзанди эса туғруқ бўлимига жойлаштирилиб, тиббий ва ҳуқуқий муҳофазага олинди. Айни пайтда уларга зарур тиббий муолажалар билан бирга психологик кўмак ҳам кўрсатилмоқда.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 126¹-моддаси 7-қисми “а” ва “э” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар Ш.А. ва унинг ишга алоқадор бўлган уч нафар яқин қариндошига нисбатан суд ажрими билан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллашга қарор қилинган. Тергов ишлари давом этмоқда ва жиноят иши Сурхондарё вилояти ИИБ қатъий назоратига олинган.

845
0

Комментарии