• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 4 сентября 2025

Ўзбекистон ТИВ вазири Франциянинг янги тайинланган элчисидан ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилиб олди

Франциянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Уалид Фук ўз вазифаларини бажаришга киришди.

2735
0
Ўзбекистон ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Франциянинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Уалид Фукдан ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилди. Бу ҳақда Баxтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, мустаҳкам тарихий асосга эга бўлган икки томонлама муносабатлар сўнгги йилларда беспрецедент даражада ривожланди ва стратегик шериклик даражасига кўтарилди.

"Бугунги кунда ҳамкорлик иқтисодиётдан тортиб маданиятгача барча соҳаларни қамраб олмоқда. Шу билан бирга, ҳали ҳам улкан салоҳият мавжуд бўлиб, уни амалга ошириш учун дипломатларимиз саъй-ҳаракатларини янада бирлаштириш зарур", — деб ёзди вазир.

Эслатиб ўтамиз, Уалид Фук 27 август куни элчи сифатида ўз лавозимига киришган эди.

2735
0

Комментарии