• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 сентября 2025

Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими катта терговчиси пора билан ушланди — видео

У фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатмаслик ва тегишли тартибда чора кўрмаслик эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилган.

568
0
Видеодан кадр

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими катта терговчиси ўз иш юритувида бўлган терговга қадар текширув иши доирасида фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатмаслик ва тегишли тартибда чора кўрмаслик эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Ички ишлар вазирлигининг Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан терговчига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

568
0

Комментарии