"Оҳангарон - Пунгон" магистраль газ қувурининг тоғли ҳудуддан ўтувчи қарийб 22 км узунликдаги қўшимча қисми қуриб битказилди.
Ушбу янги участкани тармоққа улаш бўйича монтаж ишлари олиб борилиши муносабати билан "Оҳангарон - Пунгон" магистраль газ қувури орқали табиий газ таъминоти 5 сентябрь куни соат 12:00 дан бошлаб 36 соат муддатга тўхтатилади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги.
Таъмирлаш ишлари даврида 5-6 сентябрь кунлари Фарғона водийси вилоятларидаги АГТКШ ва йирик истеъмолчиларга газ етказиб бериш вақтинча чекланади. Шуни инобатга олиб, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларига бензин етказиб бериш ҳажми оширилади.
Маълум қилинишича, ушбу қувурнинг ишга туширилиши водий вилоятлари истеъмолчиларининг газ таъминоти ишончлилигини ошириш имконини беради.
Комментарии