• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 сентября 2025

Қозоғистон билан чегарадаги "Довуд ота" назорат-ўтказиш пункти йил охиригача ёпилади

Ҳаракат чекловининг яна 3 ойга узайтирилиши назорат-ўтказиш пунктида қурилиш ишларининг иккинчи босқичи олиб борилиши билан боғлиқ.

596
0
ЎзА

Жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб Қозоғистон билан чегарадаги "Довуд ота" назорат-ўтказиш пункти ёпилди. Дастлаб у 3 ойга ёпилди, кейин чекловлар жорий йилнинг сентябригача узайтирилди.

Қайд этилишича, чегарадош назорат-ўтказиш пунктида таъмирлаш ишлари давом этаётгани сабабли ҳаракатланишга қўйилган чеклов муддатини 2025 йил 31 декабргача узайтириш бўйича қўшма қарор қабул қилинган.

"Чеклов муддатини узайтириш жисмоний шахслар ва транспорт воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш, ушбу ўтказиш пунктларида қурилиш ишларининг иккинчи босқичи, хусусан, маъмурий биноларни капитал таъмирлаш ва йўл қопламаларини бетонлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан қурилиш ва реконструкция ишларини жадаллаштириш мақсадида Қозоғистон томонидан жорий этилади," - дейилади хабарда.

Рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари "Тажен" (Қозоғистон) - "Довут ота" (Ўзбекистон) чегара ўтказиш пункти орқали ҳаракатланиши мумкин.

Маълум қилинишича, "Қорақалпоғистон" темир йўл ўтказиш пункти орқали Нукус - Бейнеу йўналишида жисмоний шахслар учун қўшимча йўловчи поездлари ҳаракати йўлга қўйилган.

596
0

Комментарии