• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 2 сентября 2025

Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази раҳбарияти тасдиқланди

Президент Администрацияси фармойишига мувофиқ, марказ директори ва унинг икки нафар ўринбосари тайинланди.

1648
0
Facebook

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг фармойиши билан:

Қобулжон Холиқович Аҳмедов Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори лавозимига;

Ҳусан Равшанович Салихов Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори ўринбосари лавозимига;

Жаҳонгир Муҳаммадали ўғли Абдураҳмонов Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Қобулжон Аҳмедов бунгача "MY5" телеканалининг бош директори бўлган, тайинловга қадар МТРКнинг "Ёшлар" ижодий бирлашмаси директори лавозимини эгаллаб келган. Ҳусан Салихов – таниқли режиссёр, тайинловга қадар Президент Матбуот хизматининг Медиа марказига раҳбарлик қилган. Жаҳонгир Абдураҳмонов тайинловга қадар Президент Матбуот хизматида бош консультант лавозимини эгаллаб келган, бундан аввал "UZREPORT" телеканалида шеф-муҳаррир бўлган.

1648
0

Комментарии