• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 сентября 2025

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида икки томонлама 13 та битим ва келишувлар имзоланди

Маданият марказларини ўзаро таъсис этиш, тиббёт соҳасидаги ҳамкорлик, техник-иқтисодий ҳамкорлик каби бир қатор ҳужжатлар Пекин шаҳрида бўлиб ўтган музокаралари якунида имзоланди.

433
0

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтган музокаралари якунида имзоланган икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди. Шу жумладан:

– “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва “Бир макон, бир йўл” ташаббусини ўзаро боғлаш бўйича ҳамкорлик дастури;

– Маданият марказларини ўзаро таъсис этиш тўғрисида битим;

– Тиббий хизматлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим.

Бундан ташқари, ташриф доирасида қуйидаги келишувлар ҳам имзоланди:

– Ўзбекистонга земснарядлар (техник кема) бериш лойиҳасининг иккинчи босқичини лойиҳалаштириш бўйича;

– техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида;

– мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

– Ўзбекистондан Хитойга қовун ва бодом экспорт қилишда фитосанитария талаблари тўғрисида;

– космик фанлар, технологиялар ва космик фаолият натижаларидан тинчлик мақсадларида фойдаланишда ҳамкорлик қилиш тўғрисида;

– рақобат сиёсати соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

– инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича;

– рақамли иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича;

– Самарқанд вилояти ва Тяньцзинь шаҳри ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида;

– Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Хитой Халқаро савдога кўмаклашиш кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида.

433
0

Комментарии