• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 августа 2025

Президент "Янги Ўзбекистон" кўчасида қуриб битқазилган ерости автомобиль йўли билан танишди

Ерости автомобиль йўлининг ўтказиш қобилияти соатига 10 мингдан ортиқ машинани ташкил қилади. У йўлдаги сафар вақтини икки баробарга қисқартириш имконини беради. Шунингдек, бу ерда келгусидаги метро йўналиши учун тоннел ва станция ҳам қурилган.

1305
0
President.uz

Бугун, 29 август куни Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги "Янги Ўзбекистон" кўчасида қурилган автомобиль тоннели билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Янги туннелнинг узунлиги 468 метр, кенглиги 25 метрни ташкил қилади. Унинг ўтказиш қобилияти соатига 10 мингдан ортиқ автомобилни ташкил этади.

Туннел йўл ҳаракати вақтни икки баробар қисқартиради, кунига тахминан 1 тонна ёқилғини тежаш ва атмосферага зарарли чиқиндилар чиқишини 2 тоннага камайтириш имконини беради.

Туннел устида яшил ҳудуд барпо этилган бўлиб, бу орқали "Янги Ўзбекистон" боғи билан Олимпия шаҳарчаси ўртасида пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракати таъминланган.

Шунингдек, мазкур йўналишда келгусидаги метро йўли учун туннел ва станция ҳам қурилган.

Давлат раҳбари туннел замонавий стандартларга мувофиқ қурилганига эътибор қаратди. Таъкидланишича, бундай қулай йўллар аҳоли учун шароит яратади ва туризм ривожига ҳисса қўшади.

1305
0

Комментарии