Маълум қилинишича, олдиндан кузатувга олинган, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи, 2002 й.т. шахс ўзининг Spark русумли автомашинасида наркогуруҳ ташкилотчилари томонидан берилган топшириққа кўра, Тошкент туманига бориб, муқаддам наркокуръерлар томонидан дала майдонидаги хуфия жойга яшириб қўйилган 4 кг 300 гр “альфа-ПВП” моддасини қабул қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Таъкидлаш лозимки, мазкур шахс Тошкент шаҳридаги хусусий олий таълим муассасасининг 3-курс талабаси ҳисобланади.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ҳозирда, тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий шерикларини аниқлаш ва терговга жалб қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” профилактик тадбирлари доирасида Қашқадарё вилояти Нишон туманида истиқомат қилувчи, 2001 й.т. фуқаро ўз акасининг номида бўлган, пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг 20 сотих ер майдонида жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситалари етиштириш билан шуғулланаётганлиги тўғрисида маълумот олинди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур ер майдонидан жами 247 туп каннабис ўсимлиги ва 27 кг 708 гр марихуана ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии