• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 августа 2025

UZCARD'даги оммавий носозлик профилактика ишлари билан изоҳланди

UZCARD'да олиб борилаётган профилактика ишлари давомида тўловлар, карталар ва терминаллар ишида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин. Мутахассислар тизимни тиклаш устида ишламоқда.

1144
0
UzNews.uz

28 август куни UZCARD тизимида носозликлар қайд этилди. Фойдаланувчилар мобил иловаларда муаммолар ҳақида хабар қилинди: Uzcard орқали тўловлар вақтинчалик амалга ошмади, картадаги қолдиқ ҳам кўринмади. Шунингдек, тўлов тизимининг расмий сайти ҳам ишламади.

Компания маълумотига кўра, UZCARD тизимида режадан ташқари профилактика ишлари олиб борилмоқда.

Шу боис банкоматлар (ATM), E-POS ва POS терминаллари, халқаро банк карталари ҳамда кобейжинг карталаридан хорижда фойдаланишда вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин. UZCARD сайти фаолиятида ҳам муаммолар кузатилмоқда.

"Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Мутаҳассисларимиз тизимдаги носозликларни бартараф этиш ва барқарор ишлашини таъминлаш устида иш олиб боришмоқда", — дейилади хабарда.

1144
0

Комментарии