• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 28 августа 2025

Ўзбекистонда хорижий юк автомобили учун тарифлар пасайтирилди

Ҳукумат қарори билан мамлакат ҳудуди орқали ҳаракатланувчи хорижий оғир ва йирик ўлчамли транспорт воситалари учун янги тўлов ставкалари тасдиқланди. Тарифлар рухсат этилган массадан ошиб кетиш миқдорига қараб белгиланди.

1112
0
Божхона

Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаракатланувчи оғир ва йирик ўлчамли хорижий транспорт воситалари учун тўлов миқдорлари ўзгартирилди.

Эндиликда транспорт воситасининг ҳақиқий массаси рухсат этилганидан ортиқча бўлган тақдирда ҳар бир километр йўл учун қуйидаги тарифлар қўлланилади:

• 0–5 т — БҲМнинг 0,08%
• 5–10 т — 0,12%
• 10–15 т — 0,24%
• 15–20 т — 0,42%
• 20–25 т — 0,63%
• 25–30 т — 0,97%
• 30–35 т — 1,39%
• 35–40 т — 1,94%
• 40–45 т — 2,66%
• 45–50 т — 3,59%
• 50 т дан ортиқ — 4,22%

Шунингдек, оғир ва йирик ўлчамли транспорт воситалари ҳаракатланиши учун аризаларни кўриб чиқиш, маршрутни келишиш ва рухсатнома бериш бўйича ҳам янги тўлов миқдорлари белгиланди:

• 100 км гача — БҲМнинг 54% (аввал $25 эди);
• ҳар бир кейинги километр учун — БҲМнинг 0,24% (аввал $0,11 эди).

1112
0

Комментарии