• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 августа 2025

Тошкент вилоятида бир қатор вақтинчалик сақлаш изоляторлари фаолияти тўхтатилди

Санитария ва гигиена талабларига жавоб бермаган бир нечта вақтинчалик сақлаш изоляторлари фаолияти тўхтатилди.

543
0
Омбудсман

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда жамоатчилик гуруҳлари томонидан 2025 йилнинг июнь ойида Қуйичирчиқ ва Чиноз туманлари ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхоналарига мониторинг ташрифлари ўтказилиб, аниқланган камчиликлар юзасида Ички ишлар вазирлигига Омбудсман тақдимномаси киритилган эди.

Омбудсманга маълум қилинишича, мониторингда аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, Қуйичирчиқ тумани ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасига вентиляция тизими ва радиоэшиттириш қурилмаси ўрнатилди. Камералар керакли анжомлар билан жиҳозланди. Сайр қилиш ҳовлиси ва санитария тармоқлари (ҳожатхона, ювиниш жойи)да таъмирлаш ишлари олиб борилиб, гигиена талабларига мувофиқлаштирилди.

Шу билан бирга, шахсларни сақлашнинг санитария-гигиена қоидалари талабларига зид бўлган Чиноз, Қибрай ва Юқоричирчиқ туманларидаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналари фаолияти Ички ишлар вазирининг 2025 йил 21 июлдаги тегишли буйруғи билан тугатилди.

543
0

Комментарии