• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 августа 2025

Миграция агентлигининг икки ходими одамларнинг 700 минг пулини “еб юборгани” аниқланди

Улар фуқароларни чет элга юборишни ваъда қилиб, ҳозирга қадар уларни сарсон қилиб юрганликлари маълум бўлди.

449
0
t.me/xavfsizlik_uz/1604

Ноқонуний миграцияга қарши курашиш ва фуқароларимизнинг хорижда қийин шароитларга тушиб қолишларининг олдини олиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилди, дея хабар бермоқда ДХХ Матбуот хизмати. 

Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Наманган вилояти филиали бош мутахассиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, алдов йўли билан бир гуруҳ фуқароларнинг ишончига кириб, уларни Жанубий Корея давлатига ишга юбориш эвазига 41 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, у мазкур ноқонуний фаолиятни Миграция агентлиги марказий аппаратининг бош мутахассиси билан биргаликда амалга ошириши аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва Агентликнинг ушбу масъул ходими ҳам юқоридаги пул маблағидан 15 минг АҚШ долларини олган вақтида жиноят устида қўлга олинди.

Шунингдек, Миграция агентлигининг мазкур ходимлари 2024 йилда 80 нафардан ортиқ фуқароларни Корея давлатига юбориш учун 700 минг АҚШ долларидан ортиқ пул маблағларини олиб, ҳозирга қадар уларни сарсон қилиб юрганликлари маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, мазкур жиноий гуруҳнинг қолган аъзоларини аниқлаш ва уларни терговга жалб қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

“Фуқаролар хорижга ишга юбориш билан боғлиқ ҳар қандай шубҳали таклифлар юзасидан ДХХ “Call-маркази”нинг 1520 қисқа телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин”, - дейилади хабарда.

449
0

Комментарии